Ўзбекистонда “права”га ўқитиш бир ойда қанчага қимматлашгани маълум бўлди

Жамият

image

2022 йилнинг март ойида ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари февраль ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 13,3 фоизга ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари йил бошидан буён ўртача 13,9 фоизга қимматлашган.

Ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни бир йилда ўртача 15,2 фоизга қимматлашгани кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 12 апрелидаги қарори билан Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди. Эндиликда ҳайдовчилар эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини қуйидаги муддатларда алмаштириш керак:

•  2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;

•  2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;

•  2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;

•  2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчилик гувоҳномаси

Баҳолаганлар

434

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made