Ўзбекистонда поездлар тезлигига чеклов ўрнатилди
Жамият
−
29 Июль 2019 3995 1 дақиқа
Ўзбекистонда кеча, 28 июлдан эътиборан поездларнинг тезлигига яна чеклов ўрнатилди. Чекловга аномал иссиқ сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар бермоқда.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ раҳбарияти 2019 йил 28 июлдан 31 июлгача Тошкент - Андижон, Тошкент - Урганч - Хива, Тошкент - Қўнғирот, Тошкент - Термиз ва Тошкент - Бухоро йўналишларида қатновчи йўловчи поездларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар тезлигига чеклов белгиланганини маълум қилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мазкур поездларда бепул минерал сувлар тарқатиш йўлга қўйилгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ жорий йилнинг 1, 8 июль кунлари ҳам аномал иссиқ сабаб поездлар тезлигига чеклов ўрнатган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025