Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони қанчани ташкил қилади?
Жамият
−
02 Июль 2023
14460Ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 4 миллион 447 минг 597 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, республикада пенсия олувчилар 3 миллион 839 минг 508 нафардан иборат бўлса, нафақа олувчилар 608 минг 89 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра:
- ёшга доир пенсия олувчилар - 3 182 617 нафар;
- ногиронлик пенсиясини олувчилар - 426 532 нафар;
- боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар - 230 359 нафарни ташкил қилади.
Тайинланган нафақалар бўйича:
- пенсия ёшига етган эркаклар ва аёллар - 60 829 нафар;
- болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандли оналар - 8738 нафар;
- иш стажи йўқ 1-2-гуруҳ ногиронлиги бор шахслар 90 840 нафар;
- боқувчисини йўқотган оилалар - 48 293 та;
- 18 ёшдан катта 1-2-гуруҳ болаликдан ногиронлиги бор шахслар - 175 912 нафар;
- 18 ёшгача ногиронлиги бор болалар - 160 746 нафар;
- 18 ёшгача ногиронлиги бор фарзандни парвариш қилаётган ота (она) - 62 731 нафар.
LiveБарчаси