Ўзбекистонда Бизнес ва корпоратив бошқарув олий мактаби ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда корпоратив бошқарувда замонавий услублар жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор лойиҳасида келтириб ўтилган.

Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби негизида Агентлик ҳузуридаги Бизнес ва корпоратив бошқарув олий мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Қайд этилишича, Олий мактабнинг асосий вазифалари этиб халқаро талаб ва стандартларга асосан кузатув кенгаши аъзолари ва бошқарув персоналини стратегик бошқарув, молиявий ҳисоб, самарали менежмент соҳаларида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, аҳолининг корпоратив бошқарув ва капитал бозори соҳасидаги молиявий саводҳонлигини имтиёзли ўқув курсларини ташкил қилиш орқали ошириш белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда белгиланган тартибда Олий мактаб фаолиятини ҳалқаро амалиётга, жумладан Жанубий Корея, Германия каби давлатларнинг тажрибасига асосан ташкил этиш, унинг ҳудудий филиалларини ташкил этиш ва кейинчалик давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий этиш бўйича қарор лойиҳасини киритади.

Маълумот ўрнида, ҳужжат қайта кўриб чиқилиши ёки тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметидан келиб чиқиб битта ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор лойиҳаси Олий мактаб

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг