Ўзбекистонда октябрдан жарималар миқдори ҳам ошади
Жамият
−
13 Август
6777Аввалроқ, Ўзбекистонда 1 сентябрдан ойлик, пенсия ва нафақалар миқдори оширилиши, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланиши хабар қилинганди. Бу эса базавий ҳисоблаш миқдорига қараб ҳисоб-китоб қилинувчи жарималар нархида ҳам эндиликда кўтарилиш бўлишини англатади:
- Тақилмаган камар учун – 187 500 сўм;
- Техник кўрик, биринчи тиббий ёрдам тўплами бўлмаганлик учун – 187 500 сўм;
- Транспорт воситасини ҳужжатсиз ҳайдаганлик учун – 375 000 сўм;
- Транспорт воситасини суғуртасиз ҳайдаш – 375 000 сўм;
- Светофорда қизил чироқдан ўтиш –750 000 сўм;
- Ноқонуний парковка қилганлик учун ҳам – 750 000 сўм.
- Давлат рақамисиз автомобилни бошқариш: – 1млн 875 минг сўм;
- Тезлик (+20 км/соат): 375 000;
- Тезлик (+20-40 км/соат): 1 млн 875 минг сўм;
- Тезлик (40+ км/соат): 3 млн 375 минг сўм;
- Қарама-қарши тирбандликда ҳаракатланганлик учун – 3 млн 750 минг сўм;
- Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 9 млн 375 минг сўм ва 3 йилгача машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш.
- Рухсатсиз ранг берганлик – 9 млн 375 минг сўм
- “Тонировка”дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш учун эса – 15 млн сўм жарима тўланади.
Шунингдек, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан, 375 мингдан 1 млн 125 минг сўмгача, жамоат жойларида сигарет чекканлик учун эса 125 минг сўм жаримага тортилади.
Ҳулкар Муртазоева
LiveБарчаси