Ўзбекистонда оғир касалга чалинган болаларни даволашга йўналтирилган йиғимлар жорий қилинади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Республикада онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларнинг профилактикаси, ташхис қўйилиши ва даволашнинг молиялаштирилишини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарорда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига биноан, истеъмолчилар ҳаёти, соғлиғи учун хавфли нуқсони бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) натижасида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек ушбу Қонуннинг 20-моддасига биноан истеъмолчининг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шунингдек кўнгилли гуруҳларнинг давлат муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларга чалинган касалларни молиялаштириш учун махсус жамғарма ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

•    онкогематологик ва ўткир касалликларнинг бошқа турларига чалинган болалар ва ёшларни даволаш ва реабилитация қилиш учун маблағ тўплаш;
•    саратон ва гематологик клиникаларга ёрдам бериш;
•    касал болаларнинг муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш;
•    беғараз қон топширишни ривожлантиришга кўмаклашиш;
•    касал болаларга ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш;
•    болалар саратон ҳамда гематологик клиника ва марказлар қошидаги кўнгилли гуруҳлар ишига кўмаклашиш.
•    Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланган:
•    алкоголли маҳсулотлар, таркибида шакар миқдори юқори бўлган алкоголсиз салқин ичимликлар, алкоголсиз ёки кам алкоголли энергетик ичимликларни олиб кириш ва сотиш учун солинадиган йиғимлардан келиб тушадиган маблағлар;
•    тайёр тамаки маҳсулотларни (сигареталар), чилим, электрон сигареталар учун тамакиларни, тамаки ўрнини босувчиларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш (сотиш) учун солинадиган йиғимлардан келиб тушадиган маблағлар;
•    озиқ-овқат маҳсулотларни таркибида ёғлар, туз ва қанд миқдори юқори бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш (сотиш) учун солинадиган йиғимлардан келиб тушадиган маблағлар;
•    тунги клублар сифатида (ресторанлар, кафе, паблар, барлар) фаолият юритаётган корхоналарнинг тушумидан ажратмалар;
•    жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг республикада ишлаб чиқарилган (шу жумладан, катта блокли йиғиш усулида) ва импортдан олиб кирилган транспорт воситаларининг 20 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ қийматидан келиб тушадиган йиғимлар;
•    жисмоний шахслар томонидан турар-жой биноларининг умумий майдони 200 кв.м.дан юқори бўлган кўп қаватли уйлар ва 500 кв.м.дан юқори бўлган якка тартибдаги уйларни сотиб олиш жараёнидаги йиғимлар;
•    халқаро институтлар ва ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг пул ва (ёки) бошқа мол-мулк шаклидаги грант маблағлари ва ҳомийлик хайриялари;
•    хайрия хайр-эҳсонларни йиғиш учун ўтказилган хайрия, маданий, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни ўз ичига олган хайрия ташкилотлари ва кўнгиллиларни жалб қилиш кампанияларидан келиб тушадиган тушган маблағлар;
•    Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
•    қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.
•    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Ўзстандарт” агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда йиғим солинадиган товарлар номенклатурасини тасдиқлайди.
•    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларга чалинган касалларни молиялаштириш учун махсус жамғармага ажратмалар миқдори тасдиқланади.
•    Белгиланишича, Жамғармага ажратмалар хўжалик юритувчи субъектларининг солиқ солинадиган базасига киритилмайди ва ҚҚСсиз товарларнинг якуний қийматидан ҳисоблаб чиқилади.
•    Жамғармага ажратмалар миқдори қуйидаги ҳолларда мажбурий тартибда: тунги клублар томонидан истеъмолчига тақдим этиладиган ҳисоб-китоб ҳужжатида (чек, квитанция ва бошқалар);
•    кўрсатилган товарларни ишлаб чиқарувчилар томонидан харидорлар билан тузиладиган шартномаларда (ҳисобварақ-фактуралар) кўрсатилади.
•    Белгиланишича, Жамғарма маблағлари фақатгина қуйидагилар учун:
•    онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларга чалинган касалларни (биринчи навбатда, тўловга лаёқатсиз оилалардаги болалар) ташхис қилиш, реабилитация қилиш, даволаш, операциялари харажатлари, шу жумладан чет эл давлатларида транспорт ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш;
•    саратон ва гематологик давлат клиникалари томонидан тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармонлар, реактивлар, харажат материаллари ва бошқа воситаларни сотиб олиш харажатларини беғараз молиялаштириш;
•    касалликлар профилактикаси ва аҳоли саломатлигини сақлаш соҳасидаги фаолиятга, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга кўмаклашиш;
•    фуқароларга маънавий ва психологик ёрдам кўрсатиш;
онкогематологик ва бошқа ўткир касалликларни ташхис қилиш, даволаш, реабилитация қилиш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонда оғир касалга

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг