Ўзбекистонда оғир аҳволдаги беморлар минг нафардан ошиб кетди

Жамият

image

Бугун, 3 август куни Ўзбекистонда 748 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун пойтахт ва Тошкент вилоятида 2 нафардан, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Навоий ҳамда Фарғона вилоятларида жами 755 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 26 301 нафар бемордан 17 262 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 65 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 880 нафар бемордан 927 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

541

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг