Ўзбекистонда нотўғри пенальти белгилаган ҳакам вазифасидан четлатилди
Спорт
−
11 Ноябрь 2023
10780Кеча, 10 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тури доирасидаги “Бухоро” – “Олимпик” баҳсига ҳакамлик қилаётган Комилжон Расулов умрбод вазифасидан четлатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабар берди.
Гап шундаки, ҳакам ўйиннинг 100-дақиқасида “Бухоро” дарвозаси томон ноҳақ пеналтьи белгилаган. Ушбу қарордан сўнг VAR ҳакамлари уни монитор ёнига чақирган ва такрорларни кўриб чиқишга чорлаган. Аммо бош ҳакам видеоларни кўргандан сўнг ҳам қарорини ўзгартирмаган.
Натижада, ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу баҳсли вазият бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг фавқулодда йиғилиши ташкил қилинган ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинган.
“Мазкур вазиятда биринчи бўлиб “Бухоро” ҳимоячиси тўпга ўйнаган. Маълумки, бу каби ҳолатларда гарчи рақиб футболчисига нисбатан бироз қўполлик содир этилса ҳам, ҳимояланаётган жамоа аъзоси тўпга ўйнаган бўлса, пеналти белгиланмайди. Шу қоидаларга асосланган ҳолда, экспертлар бир овоздан пенальтининг нотўғри белгиланганини қайд этишди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳакамлар қўмитасига қарорига кўра, ҳакам Комилжон Расулов қоидаларга зид қўпол хатоси туфайли Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 4.3-бандига мувофиқ футбол ҳакамлигидан умрбодга четлатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь