Ўзбекистонда нега коронавирус сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинмади?

Жамият

image

Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши сабабли карантин режими ўрнатилгандан бери бир неча марта мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо бу ўз тасдиғини топмади.

Аҳамиятлиси, карантин вақтида анчайин кескин чоралар кўрилди. Ҳудудлар ёпилиб, блок-потларни қуролланган ҳарбий қўриқлаганини ҳам кўрдик. Ҳўш, нега чоралар бу қадар кескин бўлса ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилинмади? Нега шундай бўлганига Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов жавоб берди.

“Дунё мамлакатлари тажрибасининг таҳлили коронавирусга қарши кураш бўйича вазиятни баҳолаш ва унинг натижадорлиги киритилган тартибнинг шакли: фавқулодда ҳолат, фавқулодда вазият, комендантлик соати, карантинни алоҳида ёки биргаликда жорий қилинганлигига боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда”, дейди Икромов.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда ўтказилаётган эпидемияга қарши тадбирлар кўпроқ “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуннинг талабларига мос келади ва қуйидагиларни қамраб олади:

•    мамлакат ҳудудларининг санитария муҳофазаси (санитар-карантин назорати ўтказиш ва чекловчи тадбирлар (карантин) киритиш орқали таъминланади);

•    инфекцион касалликлар ўчоқларида дезинфекция тадбирлари ўтказиш, мажбурий тиббий кўриклар.

“Ҳозирда коронавирус инфекцияси билан курашда чекловчи тадбирлар (карантин) мавжуд тартиблар ичида энг мутаносиби бўлиб турибди ва ўзининг натижасини бермоқда. Зарурат туғилганда, мазкур тартиб доирасида қўшимча чекловлар киритилиши мумкин, ҳаммаси вазиятдан келиб чиқади”, деди Адлия вазири ўринбосари.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 193 нафарга етди. Ҳозиргача уларнинг 7852 нафари соғайган ва 62 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг