Ўзбекистонда неча киши коронавирусдан уйда даволанаётгани маълум бўлди

Local

image

Бугун, 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда. 

Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов карантинга олинган хонадонлар, уй шароитида даволанаётган беморлар юзасидан маълумот берди.

•    Қорақалпоғистон Республикасида — 58,
•    Aндижон вилоятида — 136, 
•    Жиззах вилоятида — 22, 
•    Навоий вилоятида — 40, 
•    Наманган вилоятида — 21, 
•    Самарқанд вилоятида — 96, 
•    Сирдарё вилоятида — 156, 
•    Сурхондарё вилоятида — 101,
•    Қашқадарё вилоятида — 21, 
•    Тошкент вилояти — 637,
•    Тошкент шаҳрида — 413 
нафар бемор уйда даволанмоқда. 

Уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб бориляпти.

Бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади.


Rate Count

533

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends

News on the topic