Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди
Жамият
−
03 Февраль 9857 1 дақиқа
Ўзбекистонликларга муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун навбатдаги чақирув эълон қилинди. Бу ҳақда жорий йил 29 январь куни қабул қилинган “Ўзбекистон фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2025 йилнинг март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.
Ҳарбий хизматга яроқли, шу жумладан, чекловлар билан яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув даврида Қуролли кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резерви хизматига олинади.
Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар 2025 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Қуролли кучлари резервига бўшатилади.
Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов зиммасига юкланди.
Live
Барчаси