Ўзбекистонда масжидлар сони 2075 тага етди
Жамият
−
20 Сентябрь 2020
8015Самарқанд вилоятида яна бир масжид фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита маълум қилди.
Самарқанд вилояти Адлия бошқармаси томонидан “Янгиобод” масжиди рўйхатдан ўтказилди. Унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.
Эндиликда Ўзбекистондаги масжидлар сони 2075 тага етди. Масжидлар сони кўплиги бўйича Самарқанд вилояти республикада етакчи ўринда туради. Вилоятда масжидлар сони 286 та.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Наманган вилоятда ҳам бир масжид рўйхатдан ўтказилиб, фойдаланишга топширилганди.
LiveБарчаси
Трамп сайловда ғалаба қозонди.
06 Ноябрь