Ўзбекистонда кутилаётган совуқ мевали дарахтларга зарар етказиши мумкинлиги айтилди
Жамият
−
22 Февраль 2021
31061Февраль ойининг иккинчи ўн кунлигида ғайритабиий юқори ҳаво ҳарорати ҳисобига мевали дарахтлар, тут ва токнинг баҳорги вегетацияси ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 2,5-3 ҳафта эрта бошланди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ўн кунликнинг биринчи ярмида республика ҳудудининг катта қисмида мевали дарахтларда ялпи куртакларини бўртиши ва очилиши бошланди; ўн кунликнинг охирига келиб, эрта гуллайдиган мевали дарахтларни гуллаши бошланди. Республиканинг жанубида эрта гуллайдиган мевали дарахтларнинг гуллаши февраль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, иккинчи ўн кунликнинг охирига келиб, гуллаш ялпи бўлди.
25-27 февралда кутилаётган совуқлар мевали дарахтларнинг ёзилган куртаклари ва гулларига зарар етказади.
Аввалроқ, Ўзбекистонга Россиядан совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши ҳақида хабар бергандик. Мамлакатнинг юаъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати -22 даражагача пасайиши кутиляпти.