Ўзбекистонга Россиядан совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади
Бу қизиқ 22 Февраль 09:18
16637
Жорий йилнинг 23-26 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
23 февралда республика бўйича ёмғир ёғади, 24 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади.
Ҳаво ҳарорати 24 февралда кечаси ва кундузи 2-7° илиқ бўлади, 25-26 февралда ҳарорат кечалари 7-12° совуқгача, кундуз кунлари 2-7° совуқгача пасаяди.