Ўзбекистонда кундузги таълимда ўқийдиган талабалар сони рекорд даражага етди
Жамият
−
20 Май
11796Олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар сони сўнгги 10 йилда 2,7 баробарга ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларининг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони 707,3 минг нафарни ташкил этган.
Ушбу кўрсаткични 2015/2016 ўқув йили бошига нисбатан таққослаганда 443,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
Кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг умумий сони йиллар кесимида қуйидагича:
- 2015/2016 ўқув йили бошига – 263,9 минг нафар;
- 2016/2017 ўқув йили бошига – 267,9 минг нафар;
- 2017/2018 ўқув йили бошига – 287,5 минг нафар;
- 2018/2019 ўқув йили бошига – 313 минг нафар;
- 2019/2020 ўқув йили бошига – 360,1 минг нафар;
- 2020/2021 ўқув йили бошига – 441,8 минг нафар;
- 2021/2022 ўқув йили бошига – 553,9 минг нафар;
- 2022/2023 ўқув йили бошига – 622,6 минг нафар;
- 2023/2024 ўқув йили бошига – 661,8 минг нафар;
- 2024/2025 ўқув йили бошига – 707,3 минг нафарни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2024/2025 ўқув йили бошига кўра, Ўзбекистонда жойлашган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этиши ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси