Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланадиган аҳоли тоифаси кенгайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланадиган аҳоли тоифалари кенгайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова маълум қилди.

Даставвал, коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари,  мактаб ўқитувчилари,  мактабагча таълим муассаса тарбияловчилари ҳамда сурункали хасталиклар кузатиладиган инсонлар орасида олиб борилаётган эди.

Жорий йилнинг 31 май кунидан бошлаб, бу рўйхатга:

•    Чет элга ўқишга борадиган талабалар;
•    Оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар); 
•    Ёзувчилар;
•    Телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлари қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 май куни Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлашнинг 3-босқичи бошланди.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг