Ўзбекистонда коронавирусга қарши биринчи бўлиб кимлар эмланиши маълум қилинди
Жамият
−
11 Февраль 2021
9117Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининиг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:
• 65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
• сурункали касалликлари бор шахслар;
• тиббиёт ходимлари;
• мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
• аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
Шунингдек, Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият бироз бўлса-да барқарорлашганини инобатга олиб, аҳолига маданий хордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда (томошабинларни иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштириб, ҳар учинчисини бўш қолдириш) ташкил этиш тартиби белгиланди.
LiveБарчаси