Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларнинг қанчаси қайта вирус юқтираётгани айтилди
Жамият
−
24 Июнь 2021
9704Бундан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда жорий йил ёз фаслида коронавирус тарқалиши авжига чиқиш ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, шифокор Азизбек Болтаев коронавирусга чалинган одамда анитаналар 7 ойгача сақланиши ҳақида маълумот берди. Аммо бунга бирор-бир илмий тадқиқотдан далил келтирилмаганди.
Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши бўйича ўтказилган брифингда шу саволаг ҳам жавоб берди.
“Мақолада касалланган инсонда ҳосил бўлган иммунитет 7 ойга қадар сақланади дейилган, лекин қандай манбаларда ушбу изланишлар чоп этилганлигини ва 7 ойлик муддатни асосли манбаси кўрсатилмаган, бизнинг изланишларимизда эса қайта касалланиш даражаси умумий касалланганларнинг 0,17 фоизини ташкил қилмоқда. Бундан кўриниб турибдики касалланганлардаги иммунитет кўрсатилган муддатда йўқ бўлиб кетмас экан, аксинча, ўз қаршилигини давом эттирмоқда”, дейди Қурбонов.
Жамоавий иммунитет шаклланиши жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида Вирусология ИТИ лабораторияси назорати остида Республика буйича 2020 йил 27 августдан 11 сентябрга қадар 86 879 нафар шахсларнинг қон намуналари антитаначалар тахлилидан ўтказилиб, улардан 19869 (23 фоиз) нафарида коронавирусга карши антитаналар аниқланди. Шундан Тошкент шахрида 14929 нафар шахснинг қон намуналари текширилиб, коронавирусга қарши антитаналар 3011 (20 фоиз) шахсда аниқланди.
Энг кўп антитаналар аниқланган вилоятлар - Бухоро (38 фоиз), Хоразм (36 фоиз), Навоий (34 фоиз).
LiveБарчаси