Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6 минг нафардан ошди

Жамият 7553
image

Бугун, 20 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79 нафарга ошиб, 6025 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистондада 4273 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (70 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 1733 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 300
Рейтинг: 2.9
t
×