Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ортди
Жамият
−
15 Май 2020
14153Ўзбекистонда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекциясига чалинган яна 30 нафар бемор аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
15 май соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2682 нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлиб, жорий йилнинг 13 май куни уларнинг 3 нафари Қозоғистондан, 2 нафари эса Россиядан келган. 25 нафар фуқаронинг касалланиш ҳолати эса (уларнинг 23 нафари Самарқанд вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан) олдин касаллиги тасдиқланган 11 нафар бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасидан аниқланди.
Айни пайтда мамлакатда 2158 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳозирда мамлакатда соғайиш кўрсаткичи 80 фоизни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонда бугунги кунда 513 нафар бемор даволанмоқда. Шифокорлар томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси