Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони атайлаб кўпайтириб кўрсатиляптими?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Маълумки, ўтган ҳафта охири, жорий ҳафта бошидан буён Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна ортмоқда. Буни эса кўпчилик мамлакатда коронавирус аниқланганига бир йил тўлиши, Ўзбекистонга вакциналар келтирилаётгани билан боғлаб, беморлар сони сунъий равишда ошириляпти, деган фикрга бормоқда. Совуқ кунларда тарқалиши суст бўлган инфекция нега айнан коронавирус кириб келганига бир йил тўлиши ва вакцина келтирилиши атрофида кўпаяётгани албатта, ажабланарли. Бугун, 17 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик мавзусида ўтган брифингда айнан ушбу савол ўртага ташланди. Масалага Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков муносабат билдирди. 

“Одамлар орасида вакцинация жараёнларига ундаш учун атайлаб касаллик кўпайишини бўрттириб кўрсатишга уриниляпти, деган миш-мишлар учраб турибди. Бунда мантиқ йўқ, чунки касалланиш ҳолатлари асосан болалар орасида ошмоқда. Биз эса вакцинани 18 ёшдан катталарга тавсия қиляпмиз.

Карантин чоралари қатъийлаштирилганига одамларнинг ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилгани сабаб бўлаяпти, десак адолатдан бўларди.

Вақти келиб, болаларни ҳимоя қилиш чоралари ишлаб чиқилиши ҳам мумкин”, дейди Отабеков.

Шунингдек, Нурмат Отабеков интернет тармоқларида тарқалган Зангиотадаги юқумли касалликлар шифохонасида вафот этиб, расмий статистикада акс этмаган бемор масаласига ҳам ойдинлик киритиб ўтди. Мутахассиснинг фикрича, бемор шифохонага олиб борилишидан олдин унда вирус тасдиқланган. Аммо шифохонадаги махсус лаборатор текширувида манфий натижа қайд этилган. Шу сабаб ҳам расмий статистикага киритилмаган. Ҳозирда патологоанатом хулосаси кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 март куни Ўзбекистонда 115 кишида коронавирус аниқланди. Улардан 92 нафари Тошкент шаҳридан. Айни вақтгача ушбу касалликни юқтириб олганлар 80 858 нафарни ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

378

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг