Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 118 нафарга ошди
Жамият
−
19 Июль 2020
8799Бугун, 18 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118 нафарга ошиб, 16186 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 31 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 25 нафари Бухоро вилоятида ҳамда 22 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 31 нафар, Наманган вилоятида 55 нафар, Андижон вилоятида 33 нафар ҳамда Навоий вилоятида 5 нафар, жами 124 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда 9127 (+124) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 6976 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси