Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 7800 дан ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда бугун, 28 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 88 кишига ортиб, 7813 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида;

•    14 нафари Андижон вилояти (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида); 

•    6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида ва яна 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси);

•    4 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

Айни соатларда пойтахтнинг тиббиёт муассасаларида 8 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилди. 

Шундай қилиб, мамлакатда 5248 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил қилмоқда.
 
Ҳозирда даволанаётган 2544 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг