Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 64 мингдан ошди – ССВ

Жамият 6473
image

Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистонда 304 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 536 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятларида 355 нафар бемор тузалди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 64 216 нафар бемордан 61 423 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 257 нафар бемордан 290 нафари оғир, 79 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 237
Рейтинг: 3
t
×