Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5 100 нафарга яқинлашди

Local

image

Бугун, 14 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29 нафарга ошиб, 5080  нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган) аниқланган. 

Айни пайтда мамлакатда 3943 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоизи) соғайди.

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1118 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Rate Count

160

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic