Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 39 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 24 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119 нафарга ошиб, 39 065 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    99 нафари Тошкент шаҳрида;

•    10 нафари Тошкент вилоятида;

•    5 нафари Қашқадарё вилоятида;

•    3 нафари Навоий вилоятида;

2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 59 ёшли Р.Ш. (эркак) ҳамда Ўртачирчиқ туманида яшаган 50 ёшли Д.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 

Айни пайтда Ўзбекистонда 34 987 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 803 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 249 нафари оғир, 129 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made