Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 29 мингдан ошди
Жамият
−
07 Август 2020
10482Бугун, 7 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 248 нафарга ошиб, 29 057 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 15 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 13 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 69 ёшли С.Б. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 71 ёшли Н.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 286 нафар, Тошкент вилоятида 164 нафар, Андижон вилоятида 20 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, жами 472 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 20 059 (+472) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 817 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь