Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 160 000 дан ошди

Жамият

image

2021 йил 5 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 160511 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 640 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    46 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    19 нафари Андижон вилоятида,
•    12 нафари Бухоро вилоятида,
•    21 нафари Жиззах вилоятида,
•    13 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    8 нафари Навоий вилоятида,
•    15 нафари Наманган вилоятида,
•    56 нафари Самарқанд вилоятида,
•    18 нафари Сирдарё вилоятида,
•    17 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    56 нафари Фарғона вилоятида,
•    19 нафари Хоразм вилоятида,
•    109 нафари Тошкент вилоятида,
•    231 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 35 нафар,
•    Бухоро вилоятида 10 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 16 нафар, 
•    Навоий вилоятида 13 нафар, 
•    Наманган вилоятида 20 нафар, 
•    Самарқанд вилоятида 100 нафар, 
•    Сирдарё вилоятида 69 нафар,
•    Сурхондарё вилоятида 35 нафар,
•    Фарғона вилоятида 66 нафар, 
•    Хоразм вилоятида 39 нафар,
•    Тошкент вилоятида 104 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 122 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 152284 (+629) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Кеча 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1120 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 123 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24602 нафарга етди. Кеча уларнинг 246 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 17751 нафарни ташкил қилмоқда. 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 190 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг