Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 15 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 16 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 75 нафарга ошиб, 15066 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 57 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 9 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Навоий вилоятида ҳамда 3 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 95 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Бухоро вилоятида 3 нафар, жами 128 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб Ўзбекистонда 8783 (+128) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (58 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 6208 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг