Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 11 500 га яқинлашди
Жамият
−
09 Июль 2020
6553Бугун, 9 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 188 нафарга ортиб, 11 447 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 104 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
• 56 нафари Тошкент шаҳрида (барчаси аҳоли орасида);
• 4 нафари Самарқанд вилоятида (барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида);
• 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 14 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Бугун пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда айни пайтгача 7 082 нафар (+22) коронавирус инфекциясига чалинган (62 фоиз) фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 4 316 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси