Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 100 000 дан ошди

Жамият

image

Ўзбекистонда янги коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 100 минг нафардан ошди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 29 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 280 нафарга кўпайиб, 100124 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 4 нафари Андижон вилоятида,
  • 2 нафари Бухоро вилоятида,
  • 9 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 40 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 13 нафари Фарғона вилоятида,
  • 11 нафари Хоразм вилоятида,
  • 46 нафари Тошкент вилоятида,
  • 127 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар,
  • Бухоро вилоятида 13 нафар,
  • Жиззах вилоятида 3 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 8 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 56 нафар,
  • Фарғона вилоятида 10 нафар,
  • Хоразм вилоятида 2 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 141 нафар бемор соғайган.

Касалликдан соғайганлар жами 95786 (+257) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 690 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3648 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг