Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 10 500 дан ошди

Жамият 5164
image

Бугун, 7 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 128 нафарга ортиб, 10 587 нафарни ташкил этмоқда

Янги касалланиш ҳолатлари:
 
•    112 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида);

•    11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида);

•    2 нафари Жиззах вилоятида, яна 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида;

•    қолган 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 6 690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. 

Ҳозирда Ўзбекистонда 3 858 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 3
t
×