Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 77 нафарга етди
Жамият
−
17 Июль 2020
10909Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу мамлакатдаги 77-ўлим бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳри Сирғали туманида яшовчи 62 ёшли Н.А.да (аёл) жорий йил 8 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва шаҳар 1-сон клиник шифохонасига ётқизилган. Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Касаллик ўткир нафас ҳамда юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь