Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 300 нафарга яқинлашди
Local
−
27 August 2020 8451 1 minute
Бугун, 27 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 143 нафарга ошиб, 40 338 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 125 нафари Тошкент шаҳрида;
• 18 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Касби туманида яшаган 45 ёшли Ғ.Ҳ. (эркак) ҳамда Миришкор туманида яшаган 36 ёшли Қ.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 297 нафарга етди.
Айни пайтга қадар Ўзбекистонда 554 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 37 116 нафарга (92 фоиз) етди.
Ҳозирда мамлакатда 2 925 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August