Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 260 нафарга етди
Жамият
−
21 Август 2020
9259Бугун, 21 август куни Ўзбекистонда 381 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Расман эълон қилинган қурбонлар сони 260 нафарга етди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Бухоро, Хоразм, Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Наманган вилоятларида жами 547 нафар бемор соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 38 074 нафар бемордан 33 989 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 89 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 825 нафар бемордан 277 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси