Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар 1000 нафардан ошди

Жамият 4089
image

2021 йил 18 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 146459 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 844 кишида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 70 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 39 нафари Андижон вилоятида,
  • 21 нафари Бухоро вилоятида,
  • 51 нафари Жиззах вилоятида,
  • 25 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 16 нафари Навоий вилоятида,
  • 36 нафари Наманган вилоятида,
  • 91 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 24 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 92 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 73 нафари Фарғона вилоятида,
  • 39 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 169 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 86 нафар
  • Бухоро вилоятида 15 нафар,
  • Жиззах вилоятида 70 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 27 нафар,
  • Навоий вилоятида 22 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 182 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 92 нафар,
  • Фарғона вилоятида 71 нафар,
  • Хоразм вилоятида 23 нафар,
  • Тошкент вилоятида 94 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 139021 (+791) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1002 нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, 18 август куни 386 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19586 нафарга етди. Кеча уларнинг 375 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12168 нафарни ташкил қилмоқда. 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 132 нафарга етди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 64
Рейтинг: 3.1
t
×