Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим бўйича қайси ҳудуд етакчи?
Жамият
−
12 Июль 2020
29524Бугун, 12 июль куни мамлакатда 484 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 219 нафари карантин муассасаларида, 265 нафари аҳоли орасида аниқланди.
Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлари сони 60 нафарга етди. Ўлим ҳолатлари бўйича 35 киши вафот этган Тошкент етакчилик қиляпти.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 129 нафар фуқаро соғайди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12997 нафар бемордан 7852 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 60 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 5085 нафар бемордан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатда уй карантинида 50 253 нафар, стационар карантинда эса 25 482 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь