Ўзбекистонда коронавирусдан ўлганлар жасади куйдириладими?
Жамият
−
20 Июнь 2020
73456Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалиниб, вафот этганларнинг жасади баъзи давлатларда бўлгани каби куйдирилмайди. Ислом урф-одатларига кўра дафн қилинади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов брифинг вақтида маълум қилди.
Ботир Қурбонов шу масаладаги саволга жавоб бериб, коронавирусдан вафот этган фуқаролар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг мутахассислари иштирокида дафн этилишини айтиб ўтди.
“COVID-19 коронавирус инфекцияси тасдиқланган ва ушбу касалликдан вафот этган беморлар Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг мутахассислари иштирокида қатъий санитария-гигиена талаблари асосида ҳамда зарарсизлантириш олиб борилиб Ислом дини урф-одатлари бўйича дафн этилмоқда”, деди Қурбонов.
Ботир Қурбонов хорижда бошқа касалликдан вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келингач, қандай дафн этилишига ҳам аниқлик киритди.
“Ушбу ҳолатда хақиқатда COVID-19 мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилса дафн маросимлари одатдаги тартибда амалга ошириши мумкин”, деди агентлик масъули.
Эслатиб ўтамиз, бугунгача Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 19 нафарга бемор вафот этган.
LiveБарчаси