Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш рекорди янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш билан боғлиқ рекорд янгиланди. Бугун, 27 июль куни  коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 569 нафари соғайди. 

Жумладан:

- 337 нафари Тошкент шаҳрида; 

- 75 нафари Тошкент вилоятида;

- 53 нафари Қашқадарёда;

- 32 нафари Андижонда;

- 22 нафари Наманганда;

- 22 нафари Сирдарёда;

- 15 нафари Фарғонада;

- 13 нафари Жиззахда касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа шу йилнинг 25 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатнинг турли ҳудудларида 359 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 11 674 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган. Беморларнинг 121 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонда коронавирус

Баҳолаганлар

943

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг