Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш даражаси пасайди
Жамият
−
10 Сентябрь 2020
23854Бугун, 10 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 313 нафарга ортиб, 45 473 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 269 нафари Тошкент шаҳрида;
• 35 нафари Тошкент вилоятида;
• 9 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли Х.Ф. (эркак) ҳамда Оҳангарон шаҳрида яшаган 46 ёшли С.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 176 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида яна 5 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, мамлакатда 42 509 (+297) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 594 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь