Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш бўйича кунлик рекорд янгиланди
Жамият
−
16 Июль 2020
20759Бугун, 15 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115 нафарга ошиб, 14581 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатлар:
• 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;
• 31 нафари Андижон вилоятида;
• 15 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 135 нафар, Қашқадарё вилоятида 97 нафар, Самарқанд вилоятида 49 нафар, Сурхондарё вилоятида 34 нафар, Жиззах вилоятида 9 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар, жами 328 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб Ўзбекистонда 8655 (+328) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 5855 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси