Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони кескин кўтарилди

Жамият 11241
image

Бугун, 23 июнь куни Тошкентда яна 40 нафар бемор тузалди ва Ўзбекистонда соғайганлар сони 4560 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 28 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 12 нафар, жами 40 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилган.

Соғайганларнинг 21 нафари эркак, 19 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 75 ёшли онахон, ёши кичиги эса 2020 йилда туғилган.

“Эндиликда Тошкент шаҳри ва вилоятида ушбу касалликдан соғайганлар сони 2451 нафарга етди”, дейилади хабарда.

Умумий ҳисобда бугун 110 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, Ўзбекистон бўйлаб соғайганлар сони 4560 нафарни ташкил этмоқда.  

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 511
Рейтинг: 3
t
×