Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 66 мингдан ошди
Жамият
−
09 Ноябрь 2020 10542 1 дақиқа
Бугун, 9 ноябрь куни Ўзбекистонда 215 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 586 нафарга етди.
ССВнинг маълум қилишича, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларида 223 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 945 нафар бемордан 66 194 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2165 нафар бемордан 247 нафари оғир, 65 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Live
Барчаси