Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 61 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 20 октябрь куни Ўзбекистонда 305 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 534 нафарга етди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент,  Сирдарё, Наманган, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Фарғона, Сурхондарё,  Қашқадарё вилоятларида 351 нафар бемор тузалди. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 63912 нафар бемордан 61068 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 310 нафар бемордан 292 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг