Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 56 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 6 октябрь куни Ўзбекистонда 365 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами қурбонлар 489 нафарга етди.

Қайд этилишича, кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Фарғона, Сурхондарё ҳамда Навоий вилоятларида 414 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 443 нафар бемордан 56 165 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 789 нафар бемордан 325 нафари оғир, 165 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг