Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 53 мингдан ошди
Жамият
−
30 Сентябрь 2020
6418Бугун, 30 сентябрь соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 198 кишига ортиб, 56 717 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 148 нафари Тошкент шаҳрида;
• 25 нафари Жиззах вилоятида;
• 17 нафари Андижон вилоятида;
• 8 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар:
• Тошкент шаҳрида 234 нафар,
• Тошкент вилоятида 47 нафар,
• Наманган вилоятида 27 нафар,
• Жиззах вилоятида ҳам 27 нафар,
• Андижон вилоятида 20 нафар,
• Самарқанд вилоятида 12 нафар,
• Хоразм вилоятида 9 нафар,
• Навоий вилоятида 8 нафар,
• Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан бемор тузалди.
Шундай қилиб, 53 366 (+396) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 881 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси