Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 49 мингдан ошди
Жамият
−
22 Сентябрь 2020
8573Бугун, 22 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 194 нафарга ортиб, 52 685 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 167 нафари Тошкент шаҳрида;
• 20 нафари Наманган вилоятида;
• 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Шунингдек, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 213 нафар, Тошкент вилоятида 84 нафар, Наманган вилоятида ҳам 84 нафар, Самарқанд вилоятида 25 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 5 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, 49 067 (+461) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда 3 176 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси