Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 45 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистонда 570 ҳолатда касаллик қайд этилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Хоразм, Тошкент, Андижон, Қашқадарё ҳамда Фарғона вилоятларида 532 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 48 565 нафар бемордан 45 058 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 104 нафар бемордан 483 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг