Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 4 000 нафарга яқинлашди

Жамият

image

Бугун, 15 юнь куни Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, Навоий вилоятида 33  нафар, жами 42 нафар бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 2017 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, соғайган беморларнинг 5 нафари пойтахтлик,  2 нафари Андижон вилояти Пахтаобод туманидан, 1 нафари Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан, яна бир нафари эса амарқанд вилояти Қўшробод туманидан.

Навоий вилоятидан тузалганларнинг 25 нафари эркак, 8 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси  50 ёшда, ёши кичиги 2013 йил туғилган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 31 нафари вилоятнинг ўзидан,  2 нафари эса Наманган вилоятидан. 

Эндиликда Тошкент шаҳридан коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1939  нафарга етди. Навоий вилоятида эса ушбу кўрсаткич 214 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 3985 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг