Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 1000 нафарга яқинлашди

Жамият

image

Фарғона вилоятида яна 2 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Бугуннинг илк хушхабарини Фарғона вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморнинг тузалиб чиққанлиги ҳақидаги янгилик билан бошлаймиз. Соғайганлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Тузалиб чиққанларнинг иккаласи ҳам эркак, 1 нафари (65 ёшда) Самарқанд вилоятидан бўлиб, Туркиядан келган, яна 1 нафари (54 ёшда) фарғоналик, Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган. Вилоятда шу пайтга қадар 59 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 61 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 994 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1955 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 8 нафари вафот этган. Ҳозирда 953 киши коронавирусдан даволаняпти.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг